Endi sevmayman
Айрилиқнинг жабрига кўнди юрагим, кўнди,
Ёлғиз ўтай майлига, энди севмайман энди.
Йиғласанг ҳам, кулсанг ҳам,
Минг бор “кечир!” десанг ҳам,
Яна қайтиб келсанг ҳам –
Энди севмайман энди.
Айрилиқнинг жабрига кўнди юрагим, кўнди,
Ёлғиз ўтай майлига, энди севмайман энди.
Ишқ дедим, ўлиб бўлдим,
Бир марта куйиб бўлдим –
Дил бериб, суйиб бўлдим,
Энди севмайман энди.
Ошиқлар - бу касаллар,
Битдим шунча ғазаллар,
Кечиринг, эй, гўзаллар –
Энди севмайман энди.
Айрилиқнинг жабрига кўнди юрагим, кўнди,
Ёлғиз ўтай майлига, энди севмайман энди.
Очдим энди кўзимни,
Асрайман ҳар сўзимни,
Алдамайман ўзимни –
Энди севмайман энди.
Гул деб олибман хасни,
Ёлғонга бериб нафсни,
Муҳаббат деб ҳавасни –
Энди севмайман энди.
Айрилиқнинг жабрига кўнди юрагим, кўнди,
Ёлғиз ўтай майлига, энди севмайман энди.