Юлдуз Усмонова — Худо билар

Юлдуз Усмонова Худо билар

Текст песни

Бош бир кун тош ёстиққа етар,

Руҳ тўтиси танни тарк этар,

Дейдилар, ёш танламас ажал,

Худо билар, ким олдин кетар.

 

Офтоб елиб, толса, кўк узра,

Унга осмон сандиғи – ҳужра,

Ҳақдан – ҳукм, бандадан – ижро,

Худо билар, ким олдин кетар.

 

Пок дилингни кемирди ҳасад,

Қадамингда топдинг азият,

Дўстим, менга қилма васият,

Худо билар, ким олдин кетар.

 

Асо тутмиш қанча қадди тол,

Мен – бир кучга тўлган навниҳол,

Отам мени кўмар, эҳтимол,

Худо билар, ким олдин кетар.

 

Кўзим кўкда, сизда хаёлим,

Жужуқларим менинг камолим,

Ғаниматмиз, жуфти ҳалолим,

Худо билар, ким олдин кетар.

 

Клип «Худо билар»

Видеоролики хранятся и модерируются сервисом YouTube. Отказ от ответственности

Заказать перевод Прислать свой вариант перевода

Текст песни Юлдуз Усмонова Худо билар предоставлен в ознакомительных целях для личного развития.