Севги-алам (-)
Гоҳ шарбат, гоҳ оғу,
Кўҳна ғамга кўзгу,
Навқирон севги бу
Қўшиқларимда қайта яралди!
Ҳам ҳижрон, ҳам висол –
Сен, ҳаёт! Сен, ҳаёт!
Боғда бир гул мисол,
Эркам, куй бўлиб мен сенга таралдим!
Севги-алам,
Юрагимга малҳам.
Сени соғиндим, жон эркам.
Йўл ҳам
Ёлғиз сен томон.
Титраб ёнар шам,
Нурларим бир тутам,
Сақлаб, уни сўндирмай бир дам,
Асраб олмоқ – армон.
Гоҳ дунё тор, гоҳ кенг,
Борлик йўқликка тенг,
Сен ягонамсан энг,
Эркам!
Севилганлар ичра танҳоман!
Жон ҳар ёндир зор-зор,
Дош берсанг бас, юрак!
Ой-қуёшдан дарак,
Эркам,
Тун кўксини ёрган зиёман!